Суперлига. Бугун Тошкент ва водий дербиси бўлади, Қаршида ҳам ўйин бор

Narzulla Saydullayev
31 мар 2019, 09:25
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 2-тур учрашувлари якунига етади.

Тошкентда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасида пойтахт дербиси бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Дастлабки турда "Бунёдкор" Жиззахда "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. "Пахтакор" эса ўз майдонида "Локомотив"ни таслим қилганди - 3:1.


Фарғонада "Қўқон-1912" ва "Андижон" жамоалари ўртасида водий дербиси ўтказилади. Бу учрашув соат 19:15га белгиланган. 

Илк турда қўқонликлар "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. "Андижон" Навоийда "Қизилқум" билан худди шу ҳисобни қайд этганди. 


Қаршида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" клуби Сергей Лушан бошчилигидаги "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Бу ўйин ҳам соат 19:15да бошланади.

Илк турда "Насаф" Самарқанддан 1:1 ҳисобида дуранг билан қайтганди. "Сўғдиёна" эса ўз уйида "Бунёдкор"ни мағлуб этганди - 2:1.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›