Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади

Khoja
23 окт 2025, 09:17
Бугун Суперлиганинг 26-турига старт берилади.

 Мухлислар бугун кун давомида 2 та учрашувга гувоҳ бўлишади. Турнинг илк баҳси Хоразмда старт олади. Унда "Хоразм" жамоаси "Пахтакор"ни меҳмон қилади. Учрашув 18:00 да старт олади.

“Хоразм” — “Пахтакор”

23.10.2025

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Раҳматов, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Севдиёр Хамрақулов

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

ВАР ҳаками: Достон Раҳмонов

АВАР ҳаками: Александр Буров

Комиссар: Қудрат Мадраимов

 Куннинг иккинчи баҳси эса Бухорода бўлиб ўтади. Унда мезбонлар "Бухоро" жамоаси "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 18:30 да бошланади.

“Бухоро” — “Сўғдиёна”

23.10.2025

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳусан Худойбердиев, Даниил Яценко

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

ВАР ҳаками: Абдурашид Худойберганов

АВАР ҳаками: Амал Султонов

Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›