UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57АПЛ тарихидаги энг яхши легионер аниқланди  9 13:42Мата шартномани узайтиришдан бош тортмоқда  0 13:27"Аякс" "Барселона"дан 100 миллион талаб қилмоқда  2 13:15Каталония термаси бош мураббийи: "Пике биз туфайли Испания термасидан кетмади"  1 13:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:58Пассарелла: "Месси термада ва клубда икки хил футболчи"  5 12:45"Сити" "Интер" ҳимоячиси учун 100 миллион тўлашга тайёр  2 12:33Olamsport: Боксчиларимизнинг Бокуга йўл олган таркиби, Тошкентдаги халқаро марафондан эксклюзив суратлар  0 12:27Энрике: "Рамос - ажойиб футболчи"  4 12:13Дешам "Челси"ни танқид қилди  4 11:58МЮ уч нафар португалиялик учун 300 миллион тайёрламоқда  8 11:56Англия премьер-лигасида ўйнаган россиялик футболчилар  13 11:42Боливияда мухлислар ҳақорат қилган футболчи ўйиндан чиқиб кетди  4 11:30Фабрегас "Барселона" қароргоҳига ташриф буюрди  1 11:13Қозоғистон - Россия учрашувида ким ғолиб бўлади?  24

​Суперлига: 21-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

​Суперлига: 21-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 21-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Қўқон-1912" - "Пахтакор" 1:1

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги баҳс шубҳасиз барчанинг диққат-эътиборида бўлди.

Мазкур баҳс ҳар иккала жамоалар учун юқори аҳамиятга эга ўйин ҳисоблангани учун жамоалар учрашувга жиддий ёндошишди. Аввалига Аъзамов-Безерранинг комбинациясидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Марко Милич ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиб, "Пахтакор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. "Қўқон-1912" жамоасидан жавоб тўпини эса захирадан майдонга тушган Носир Отақўзиев Фирдавс Асадовнинг тўп оширишидан сўнг киритди. Шу тариқа марказий беллашувда ғолиб номи аниқланмади. Стадионга келган мухлислар шиддатли ўйин гувоҳига айланишди. Шу боисдан ҳам мазкур тўқнашув сўзсиз тур ўйинига айланди.


Тур мухлислари - "Навбаҳор"

Айни пайтда Суперлигадаги энг фаол мухлислар деб шубҳасиз наманганлик ишқибозларни кўрсатиш мумкин.

"Навбаҳор" мухлислари хоҳ сафарда, хоҳ уйда бўлсин ўз суюклиларини ёлғизлатиб қўйишмаяпти. Учрашув давомида мухлислик қилиш борасида ҳам "Навбаҳор" ишқибозларини энг фаоли, десак муболаға бўлмайди. "Бухоро"га қарши кечган баҳсда ҳам "Навбаҳор" ишқибозларини жамоасининг ҳақиқий 12-футболчисига айлана олишди. Намангандаги учрашувни кузатиш учун стадионга 14186 мухлис ташриф буюрди.  Шу боисдан ҳам бу галги тур мухлислари деб "Навбаҳор" ишқибозларини эътироф этишни маъқул топдик.


Тур ҳаками - Аскер Нажафалиев

Мазкур турда "Локомотив" - "Нефтчи" учрашувида ишлаган ёш ҳакам Аскер Нажафалиев ўйинни бир маромда яхши бошқариб борди.

Учрашув давомида ёш ҳакам Аскер Нажафалиев ҳеч қандай қўпол хатоларга йўл қўйгани йўқ. Натижага таъсир этадиган ёки бошқа хатолар кузатилмади. Аксинча, учрашувни қатъият билан бошқариб борган ушбу ҳакам тур давомида ишлаган бошқа ҳакамлардан кўра яхшироқ кўринди. Шу боисдан ҳам тур ҳаками дея Аскер Нажафалиев топилди.


Тур матбуот хизмати - "Насаф"

Мазкур турда "Насаф" матбуот хизмати анча самарали ва оператив ишлади. "Насаф" матбуот хизмати ходимлари ўринбосарлар ва асосий жамоа ўйинларини бирдек яхши савияда ёритишди. Суратлар, ўйинга превью, учрашув тугаганидан сўнг мураббий ва футболчилар фикрлари ўз вақтида чоп этилди. Ўйин олдидан, ўйин бошланиши ва учрашувдан кейин "қайноқ" суратлар тақдим этишда ҳам "Насаф" анча илдамлаб кетган. Шу боисдан "Насаф" матбуот хизмати мазкур турда энг яхши деб эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Бекободда Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди"

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Металлург"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" қурбони бўлишганини таъкидлади.

"Ўйин ҳақида? Стадионга келган мухлисларнинг барчаси кўрди, аниқроқ айтадиган бўлсам, бугун Ҳасан Рўзиевнинг "ўйини" бўлди! Бундай қилиб футболни орқага тортиш билмадим нималарга олиб келади.

Ажойиб ва чиройли ўйинни Ҳасан Рўзиев бузди! Ҳакамнинг бу "ўйинлари" жамоаларнинг, клубдаги ходимларнинг меҳнатини ҳароб қилади. Нима керак халқни алдаб? Нотўғри гапираётган бўлсам айтинглар? (матбуот анжуманидаги журналистларга мурожаат қилиб)

Тоза пенальти берилмади. Дарвозабонимизни бошига тепиб, тўпни олиб гол урилмоқда. Ҳакам эса жим. Футболимиз ривожи учун ЎФА ва ПФЛ шунча меҳнат қилмоқда, кечаю-кундуз ишлашмоқда. Ҳасан Рўзиевга ўхшаган ҳакамлар "ўйин" қилаверса, тузук давом этиб турган учрашувни "бузиб" қўяверса, унда футбол ҳеч қаерда кўтарилмайди.

"Қизилқум" яхши ўйнади. Биз бугун 15 кишига қарши ҳаракат қилишимизга тўғри келди. Ҳасан Рўзиев ўйинни бузди! Мен бу борада ПФЛга расман арз қиламан! Ҳар бир вазият бўйича алоҳида, дақиқама-дақиқа ёзаман. ЎФА ва ПФЛ ҳакамни ишини кўриб чиқишини талаб қиламан! Ҳозироқ уларни устидан расман арз қиламан", - деди Ҳамиджон Актамов.


Тур голи - Бобур Йўлдошев

"Нефтчи" ҳимоячиси Бобур Йўлдошевнинг "Локомотив"га урган голи сўзсиз турни безаб берди.

"Локомотив" билан ўйинда учрашувнинг охирги дақиқасида жарима зарбасини қойилмақом тарзда бажарган Бобур Йўлдошевнинг зарбасини Игнатий Нестеров қайтаришга ожизлик қилди. Натижада ушбу гол якунда "Нефтчи"га бир очкони тақдим этди. Гол нафақат чирой жиҳатидан, балки мазкур ўйинда жамоаси учун муҳимлиги билан ҳам ажралиб турди. Шу боисдан ҳам Бобурбек Йўлдошевнинг жарима зарбасидан киритган голи эътирофга лойиқ кўрилди.



Тур дарвозабони - Суҳроб Султонов


"Бунёдкор" дарвозабони Суҳроб Султонов "Насаф"га қарши ўйинда жамоаси ғалабасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Учрашув давомида 4 маротаба сейв амалга оширган Султонов, ўйиннинг кулминацион нуқтасида ўзини кўрсатишга ҳам муваффақ бўлди. "Бунёдкор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган паллада жамоаси дарвозасига белгиланган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлган Султонов ўйинга бурилиш ясалишига тўсқинлик қилиб қолди. Натижада "Бунёдкор" кейинчалик "Насаф" дарвозаси томон яна уч маротаба йўл топди. Фақатгина учрашувнинг сўнгги сонияларида Султонов жарима зарбасидан гол ўтказиб юборди. Аммо бу унинг учрашув давомида қилган меҳнатларини инкор эта олмайди. Шу боисдан ҳам Суҳроб Султонов ҳақли равишда турнинг энг яхши дарвозабонига айланди.


Тур мураббийи - Бахтиёр Ашурматов

АГМК мазкур турда Жиззахдан ишончли ғалаба билан қайтди.

"Сўғдиёна" меҳмони бўлган АГМК сафарда чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатган ҳолда ишончли ғалабани тантана қилди. Бунда албатта мураббий Бахтиёр Ашурматовнинг хизматлари катта. Қисқа фурсатда жамоа ўйин шаклини ўзгартиришга эришган, асосан қарши ҳужумларда ўйнайдиган АГМКга ҳужумкорлик руҳини қайтарган Ашурматовнинг ишлари ниҳоят натижа келтира бошлади. АГМК нафақат ғалаба қозонмоқда, балки ўйин жиҳатидан ҳам анча сифатли ва ҳужумкор футбол намойиш этиб келмоқда. Шу боисдан Бахтиёр Ашурматов бу гал тур мураббий сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур футболчиси - Жасур Ҳасанов

Мазкур турда нафақат АГМК мураббий Бахтиёр Ашурматов, балки жамоа етакчисига айланган Жасур Ҳасанов ҳам эътироф этилди.

Жиззахдаги баҳсда охирги ўйинларда бўлгани каби Жасур Ҳасанов майдонда яққол ажралиб турди. Ўзининг тезкор ҳаракатлари, қанотдан уюштирадиган рейдлари орқали рақиб ҳимоясини доим босимда ушлаб тураётган Жасур Ҳасановнинг ғалабада қўшган ҳиссаси катта бўлди. Айнан Жасур Ҳасанов томонидан киритилган гол учрашув тақдирига ойдинлик киритди. Голдан ташқари Ҳасанов бутун баҳс давомида ўзининг ёрқин ўйини билан ажралиб турди.


Суперлига, 21-тур рамзий терма жамоаси (3-5-2)

Дарвозабон: Суҳроб Султонов ("Бунёдкор")

Ҳимоячилар: Дилшод Жўраев ("Бунёдкор"), Бобур Йўлдошев ("Нефтчи"), Жаҳонгир Меҳмонов ("Навбаҳор")

Ярим ҳимоячилар: Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор"), Аъзам Алиев ("Навбаҳор"), Қўвондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов (АГМК), Зоҳир Пиримов (АГМК)

Ҳужумчилар: Зоҳид Абдуллаев ("Металлург"), Шаҳзод Нурматов ("Бунёдкор")


Тўпурарлар:

1. Тиаго Безерра ("Пахтакор") - 10
2. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор")    - 10 (2 пенальти)
3. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 9 (6 пенальти)
4. Марат Бикмаев ("Локомотив") - 9 (3 пенальти)


Ассистентлар:

1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 9
2.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 7
3.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
3.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
3.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
3.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 5
4.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 4
4.Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор") - 4
4.Аъзам Алиев ("Навбаҳор") - 4
4.Драган Черан ("Пахтакор") - 4
4.Арслонмурот Амонов ("Бухоро") - 4
4.Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 4

Рейтинг: -40   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг