UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Суперлига. "Динамо" – "Металлург": Асосий таркиблар маълум  0 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  11 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  12 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  7 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  5 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8

​Суперлига: 20-тур лауреатлари аниқланди ФОТО Янгиликлар

​Суперлига: 20-тур лауреатлари аниқланди ФОТО

Анъанамизга мувофиқ Суперлига 20-турининг энг яхшиларини эълон қиламиз.

Тур ўйини - "Бухоро" - "Металлург"

Суперлиганинг 20-туридаги энг қизиқарли баҳс Бухорода бўлиб ўтди.

Мазкур ўйин "Бухоро" ва "Металлург" кучли-олтиликка кириш учун курашаётгани туфайли ҳам ҳар иккала жамоа учун янада аҳамиятли эди. Ўйин эса кутилганидек кескин ва шиддатли кечди. Дастлаб Санъат Шиховнинг ажойиб голи эвазига ҳисобга олдинга ўтиб олган "Бухоро", кейинчалик Ислом Исоқжоновдан чиройли жавоб олди. Аммо мезбонлар жавоб голига ҳам тезкор реакция билдиришни уддасидан чиқишди. Натижада "Бухоро" муҳим ўйинда керакли ғалабани тантана қилди.


Тур мухлислари - Тошкентда

Суперлиганинг 20-тур доирасидаги Тошкент дербиси "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувида 16280 нафар томошабин ташриф буюрди.

"Пахтакор" стадионидаги ажойиб муҳит остида ўтган баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Учрашув давомида эса ҳар иккала жамоа мухлислари ўз суюклиларини фаол тарзда қўллаб-қувватлаб туришди.


Тур ҳаками - Шерзод Қосимов

Ҳакамлар кўплаб хатоларга йўл қўйишда давом этишмоқда. Хориждан таклиф этилган Алиризо Фағони ҳам марказий баҳсда натижага таъсир кўрсатган хатоларга йўл қўйди. Мазкур турда Жиззахда ишлаган Шерзод Қосимов қолганларга нисбатан яхши ишлади. Ўйин натижасига таъсир қиладиган хатолар учрамади. Шу боисдан айнан Шерзод Қосимов тур ҳаками сифатида эътироф этилди.


Тур матбуот хизмати - "Пахтакор"

Матбуот хизматлари ичида айни кунда Ўзбекистонда биринчи рақам бўлиб турган "Пахтакор" барқарор ва профессионал ишлашда давом этмоқда. Муҳими, ҳар бир турни барқарор, оператив ва профессионал тарзда ёритиб боришмоқда. Ўйин атрофидаги тадбирлар ва учрашувдан кейинги тафсилотларни ёритиб боришда "Пахтакор" расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифалари бирдек фаол ва тезкор ишламоқда. Шу боисдан ҳам ушбу турда энг яхши ва фаол ишлаган матбуот хизмати сифатида яна "Пахтакор" эътироф этилди.


Тур иқтибоси: "Ҳакамларга инсоф берсин"

"Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов яна бир бор ҳакамларни инсофга чақирди.

Ҳакамлар? Ҳа, ўйин давомида кўп маротаба ҳакамга эътироз билдирдим. Бу фақат бугунги баҳсда эмас, балки кўп бора такрорланмоқда. Нима ҳам дердим, ҳакамларга инсоф берсин. Ҳакамларга қарайдиган қўмита бор, улар ўзлари тегишли чораларни кўришса керак. Биз эса футболимизни ўйнашимиз лозим. Ҳакамлар ҳам хато қилади. Лекин шуни айтиш керакки, ҳакам хуштаги билан жуда кўп маротаба ўйин темпини бузишга уринди. Шу асабга тегди. Яна бир вазиятда тўп рақиб футболчисини қўлига теккан бўлиши мумкин. Буни видеотасмада кўриш керак. Ўйлайманки, "Рефери-тайм"да бу вазият бўйича мутахассислар изоҳ беришади. Биз ҳам шу орқали пенальти бормиди ёки йўқлигини билиб оламиз.

Қуръада Равшан Эрматов билан бўлар-бўлмасга хуштак чалиб ўйинни тўхтавермасликни гаплашиб олинганди. Эрматовни ўзи Суперлигада энди европа ўйинлари сингари елкама-елка курашларга қўйиб бериш, футболчиларни ҳар бир йиқилганига хуштакни чалавермасликни айтганди. Бугун эса тескари ҳолат кузатилди. Бу эса ўйин темпига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Нафақат бизни, балки бу нарса футбол кўриш учун келган мухлисларни ҳам ғашига тегади. Европада елкама-елка курашларга қўйиб берилади. Футбол бу контактларга бой ўйин. Буни мураббийлар ҳам футболчиларга тушунтириб, ўз клубларида тарғиб қилишлари керак. Симуляция, сал тегинса ҳам йиқилавериш футбол сифатига таъсир қилади. Мухлисларга жанговор кураш, кескинлик қизиқ. Ҳакам эса хуштагини чалавериб ўйин темпини тушириб юборди. Елкама-елка урилиш бу нормал ҳолат футболда. Биз Суперлигада курашларга бой, жанговор футбол бўлишини айтгандик. Футболни курашсиз ўйнаб бўлмайди. Бу нарса бора-бора терма жамоага ҳам боради, - деди Миржалол Қосимов.


Тур голи - Санъат Шихов

"Бухоро"нинг универсал қанот футболчиси, яъни вингери Санъат Шихов "Металлург" дарвозасига қойилмақом  гол уришни уддасидан чиқди.

Санъат Шиховнинг чамаси 28 метрлардан масофадан тепган кучли зарбаси ажойиб траектория хосил қилиб голга айланди. Бу гол эса сўзсиз турнинг энг чиройли голи сифатида эътироф этилди.


Тур дарвозабони - Роман Абдулов

АГМК дарвозабони мазкур турда ҳам ўз дарвозасини жуда яхши қўриқлай олди. "Қизилқум"га қарши баҳсда Роман Абдулов бир неча вазиятда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлашга эришди.

Абдулов жамоанинг асосий кипери Павел Матяшнинг йўқлигини умуман билдирмаяпти. Шу тариқа мазкур турда ҳам Роман Абдулов турнинг энг яхши дарвозабони дея эътирофга лойиқ кўрилди.


Тур мураббийи - Нўъмон Ҳасанов

"Қўқон-1912"нинг Тошкентда "Бунёдкор" устидан қозонган ғалабасида албатта Нўъмон Ҳасановнинг ҳиссаси катта бўлди.

Тур сенсациясини қайд этган учрашувда "Қўқон-1912" "Бунёдкор"га нисбатан анча ёрқин футбол кўрсатди ва ҳақли равишда ғалабани тантана қилди. Бу ғалабада эса Нўъмон Ҳасановнинг учрашувга тайёрлаган тактикаси тўлиқ иш берди. Шу боисдан ҳам тур мураббийи сифатида Нўъмон Ҳасанов эътироф этилди.


Тур футболчиси - Жавоҳир Сидиқов

"Қўқон-1912" плеймекри Жавоҳир Сидиқов мазкур турда энг яхши футболчи сифатида тан олинди.

"Бунёдкор" билан бўлган баҳсда Жавоҳир Сидиқов ўзининг ажойиб ҳаракатлари эвазига рақиб ҳимоячилари доим босимда ушлаб туришга эришди. "Қўқон-1912" кўплаб ҳужумлари ҳам айнан Сидиқов орқали ривожлантирилди. Учрашувдаги дастлабки голни урган Ҳакимовни айнан Сидиқов тўп билан таминлади ҳамда ўйинга "нуқта" қўйган гол муаллифига айланди. Сидиқов  бутун учрашувни бир маромда, юқори даражада ўтказишни уддасидан чиқди. Шу боисдан ҳам Жавоҳир Сидиқов тур футболчи сифатида эътирофга лойиқ кўрилди.


Рамзий терма жамоа (4-4-2):

Дарвозабон: Роман Абдулов (АГМК)

Ҳимоячилар: Олег Зотеев ("Локомотив"), Игорь Йелич ("Локомотив"), Ғиёс Комилов ("Қўқон-1912"), Сайдулло Раҳматов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Иқбол Маликжонов (Қўқон-1912), Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912"), Жасур Ҳасанов (АГМК), Санъат Шихов ("Бухоро")

Ҳужумчилар: Зафар Полвонов (АГМК), Жасур Ҳакимов ("Қўқон-1912")


Тўпурарлар:
1. Тиаго Безерра ("Пахтакор) - 10
2. Марат Бикмаев ("Локомотив") - 9 (3 пенальти)
2. Исмоил Гонсалвеш ("Пахтакор") - 9 (6 пенальти)
2. Жавлон Иброҳимов ("Бунёдкор") - 9 (2 пенальти)


Ассистентлар: 

1.Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор") - 8
2.Жасур Ҳасанов (АГМК) - 7
3.Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 5
3.Олег Зотеев ("Локомотив") - 5
3.Муроджон Тошматов ("Бунёдкор") - 5
3.Азизбек Турғунбоев ("Навбаҳор") - 5
4.Саламат Қутибаев ("Бухоро") - 4
4.Сардор Сулаймонов ("Навбаҳор") - 4
4.Драган Черан ("Пахтакор") - 4
4.Арслонмурот Амонов ("Бухоро") - 4

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика