Суарес собиқ жамоасига қайтиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
16 авг 2020
“Барселона” форварди Луис Суарес Нидерландияга йўл олиши мумкин.

Журналист Родри Васкеснинг хабар беришича, “Аякс” яқин орада уругвайлик ҳужумчи борасида каталонияликларга таклиф юборади. Амстердамликлар техник директори Марк Овермарс жамоада яна Суаресни кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи 2006-2007 йиллар давомида “Гронинген” шарафини ҳимоя этган. Шундан сўнг, у 3,5 мавсум давомида “Аякс”да ўйнади ва кейин “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган эди.

Луис Ла Лиганинг ўтган мавсумида 28 ўйинда қатнашиб, 16+8 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: euro-football.ru