

Журналист Родри Васкеснинг хабар беришича, “Аякс” яқин орада уругвайлик ҳужумчи борасида каталонияликларга таклиф юборади. Амстердамликлар техник директори Марк Овермарс жамоада яна Суаресни кўришни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи 2006-2007 йиллар давомида “Гронинген” шарафини ҳимоя этган. Шундан сўнг, у 3,5 мавсум давомида “Аякс”да ўйнади ва кейин “Ливерпуль” билан шартнома имзолаган эди.
Луис Ла Лиганинг ўтган мавсумида 28 ўйинда қатнашиб, 16+8 натижа кўрсатди.



