Суарес: “Ливерпуль”нинг заиф томонлари бор”

Eldor Akmurzayev
2 ноя 2021
“Атлетико” форварди Луис Суарес Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Ливерпуль”га қарши сафардаги баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 4 ноябрда ўтар кечаси 01:00 да старт олади.

“Албатта, ҳар бир жамоанинг кучли ҳамда заиф томонлари бор. “Ливерпуль” олдиндаги футболчиларига тўпни етказгандан кейин қарши ҳужумда қанчалик хавфли эканини яхши биламиз. Уларнинг заиф томонларидан ҳам хабардормиз ва кейинги ўйинда бундан фойдаланишимиз керак бўлади. Шуларга эътибор қаратишимиз лозим, бу каби кучли жиҳатлардан ташқари, улар яна асосий ўйинчи бор – “Энфилд”даги мухлислар. Бу эса вазифамизни қийинлаштиради”, дейди уругвайлик ҳужумчи.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA