Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
30 июл 2024
Англиялик мураббий Стив Брюс деярли икки йиллик танаффусдан кейин ишга қайтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, мутахассис Ямайка терма жамоасида иш бошлаш бўйича музокараларда иштирок этмоқда. Таъкидланишича, якуний қарор яқин 10 кунда қабул қилинади. Брюс бу лавозимга асосий номзод ҳисобланади.

Тажрибали Стивнинг охирги иш жойи "Вест Бромвич" клуби эди. Мутахассис инглиз клубини 2022 йил октябрь ойида тарк этганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: dailymail.co.uk