Стив Брюс мураббийлик фаолиятини тугатишга қарор қилди
10 янв 2023 12:52
Янгиликлар
Стив Брюс мураббийлик фаолиятини тугатишга қарор қилди
Англиялик мутахассис Стив Брюс мураббийлик фаолиятини тугатмоқда.
Бу ҳақда "Daily Mail" хабар берди.
Стив Брюс фаолиятидаги сўнгги клуб "Вест Бромвич" бўлиб, 62 ёшли мутахассис октябрь ойида у ердан ишдан бўшатилганди.
Брюс фаолияти давомида "Ньюкасл", "Астон Вилла", "Кристал Пэлас", "Сандерленд", "Халл Сити", "Бирмингем", "Уиган" ва "Шеффилд Уэнсдей" клубларини ҳам бошқарган.
Стив Брюс мураббий сифатида совринлар юта олмади.
Футболчи сифатида Брюс "Манчестер Юнайтед" билан Англияда мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритган, шунингдек, Кубок эгалари кубоги ва УEФА Суперкубогини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар