Стефан Эл-Шаарави: «Гол урганимдан хурсандман, лекин...»

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2014, 07:30
«Милан» ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави «Сампдория»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.
«Гол урганимдан хурсандман, лекин «Милан» ғалаба қозонса яхшироқ бўларди.

Биз ҳисобда ортда қолаётгандик, шу боис бу ҳақли дуранг. Иккала жамоа очиқ футбол кўрсатди.

Ҳужумчи учун гол уриш жуда муҳим. 20 ўйиндан буён тўп кирита олмаётгандим. Умид қиламанки, бугунги гол менга ишонч бағишлайди», – дейди футболчи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru