Срна Италия футболининг келажаги кимлигини айтди

19 апр 2020, 00:22
Донецкнинг "Шахтёр" клуби собиқ ҳимоячиси Дарио Срна "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелла ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

"Биринчи марта кўрганимдаёқ Барелла Италия футболининг келажаги эканлигини англаганман. Николо - ажойиб йигит, зўр ўйинчи ва кучли шахс. Бу ҳаётда жуда муҳимдир. "Интер"да у ўз иқтидорини янада сайқаллаши мумкин", - хорватиялик футболчи "Cagliarinews24" нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Cagliarinews24