UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  25 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Спорт бор жойда саломатлик бўлади Янгиликлар

Спорт бор жойда саломатлик бўлади

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама баркамол инсонлар этиб вояга етказишнинг асосий воситаларидан бири бўлган спортни оммалаштириш, айниқса, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида чекка туман ва қишлоқларда ҳам замонавий спорт мажмуалари кўпайиб бормоқда.
Қашқадарё вилоятида 2003-2013 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 154 замонавий спорт иншооти барпо этилди ва капитал таъмирланди. 142 спорт объектининг чекка туманларда қад ростлагани қишлоқ жойларда ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

– Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидори ва салоҳиятини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Китоб туманидаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Ҳамза Мирзаев. – Ушбу замонавий ва муҳташам спорт мажмуаси ҳам ана шундай ғамхўрлик самарасидир. 1 миллиард 480 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига барпо этилган мактабда 588 нафар бола 6 спорт тури билан мунтазам шуғулланаётир. Фарзандлари учун яратилган бундай шароит ва имкониятлардан ота-оналар ҳам мамнун.

Вилоятда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган салмоқли ишлар самарасида айниқса, бадиий гимнастика ва спорт гимнастикаси оммалашиб, жойларда кўплаб тўгараклар фаолияти йўлга қўйилаётир.

– Қизим бир йилдан буён тумандаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган бадиий гимнастика тўгарагига қатнайди, – дейди китоблик Дилдора Санаева. – Эндигина 5 ёшга тўлган бўлса-да, ўзини катта спортчилардек тутади. Энг муҳими, соғлом. Чекка туманларда ҳам бундай замонавий шароитлар яратилаётгани фарзандларимиз соғлиғи учун жуда зарур.

– Обод турмуш йилида қуриб фойдаланишга топширилган 10 спорт иншооти умумий қиймати 385 миллион 500 минг сўмлик спорт жиҳозлари билан таъминланди, – дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали директори Сирож Азизов. – Умумтаълим мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 1 миллиард 214 миллион сўмлик спорт жиҳозлари берилди. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда Соғлом бола йили, деб эълон қилинган 2014 йилда ҳам бундай эзгу ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан, 11 мактабнинг спорт зали, 4 болалар мусиқа ва санъат мактаби, 2 болалар ва ўсмирлар спорт мактаби қурилиши режалаштирилган.Янгиликлар матни
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика