UZ

Сўнгги янгиликлар

22:2339 ёшли Жеко Германиядан клуб топди  0 22:01Германияда АҚШдаги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш ҳақида гапирилмоқда  2 21:35ЕЧЛ. "Будё Глимт" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  6 21:21"Андижон" ўртоқлик ўйинида Шимолий Македония клуби билан дуранг ўйнади  2 20:56Инфантинонинг маоши ФИФА президентлиги даврида тўрт баробар кўпайди  6 20:30"Барса" ва "Юве" қизиққан АПЛ клуби ҳимоячисини "Челси" сотиб олмоқчи  1 19:54"Реал" Винисиус бўйича катта трансфер таклифини олди  7 19:26Артета "Интер"га қарши ўйин ҳақида: "100 фоизли натижа бўшашишга олиб келмайди"  4 18:59"Нефтчи" Болгария жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди  11 18:39U-23 Осиё Кубоги. Япония Кореяни ютиб, финалга йўл олди  0 18:21Скоулз дербидаги ғалабадан сўнг Мартинесни огоҳлантирди  1 17:48"Ювентус" Матета бўйича таклиф билан чиқди  0 17:20Расман: "Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячини таркибга қўшиб олди  2 16:52Энрике Диасни ҳимоя қилди ва уни Зидан билан таққослади  13 16:25Расман: Сидиқов "Қўқон-1912"га қайтди  3

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби Янгиликлар

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби

Теглар :  Хоразм вилояти
Мамлакатимизда аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш, уларни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича ўтказилган очиқ биринчилик ҳам ана шу эзгу ишлар самарасидир.

Бинобарин, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ва 1-сон футбол маҳорати мактаби стадионида уюштирилган мазкур мусобақада Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2007 - 2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” ўйини усталаридан ташкил топган 14 та жамоа баҳс юритди.

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Урганч шаҳрининг “Динамо” ва Гурлан туманининг “Гурлан-24” жамоалари ўзаро куч синашди. Бу учрашувда вилоят марказининг ёш футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Финал беллашувида “Гурлан” (Гурлан тумани) ва Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Спартак” жамоалари майдонга тушишди. Қизиқарли лаҳзаларга бой кечган ушбу ўйинда спорт мактаби тарбияланувчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоаларнинг футболчилари, шунингдек, энг яхши ўйинчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. 




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика