UZ

Сўнгги янгиликлар

08 ноя 12:34
Янгиликлар

Сўнгги тур, "Гулистон" олий лига билан хайрлашмоқчи(ми)?

Энди жон киргандек кўринган олий лигамизда бугун сўннги тур учрашувлари бўлиб ўтади.
"Қўнғиз ҳам боласини оппоғим", деганидек, биз ҳам олий лигамизга кўникишга мажбурмиз. Бугун "Гулистон" жамоасининг ашаддий мухлисларидан бири тахририятимизга қўнғироқ қилиб, футболчилар орасида бугун жамоа мағлубиятга учраб олий лигадан чиқиб кетиши кераклиги ҳақида гап юрганлигини куюниб гапирди. Бундай бўлишига асосий сабаб, 2014 йил учун жамоа бюджетга эга бўлмаслиги, шу йилни ўзи аранг якунланаётгани айтилган. Бугун "Гулистон" - "Қизилқум" учрашувида майдон эгаларини фақат ва фақат ғалаба қаноатлантиради. Акс ҳолда жамоа элита билан хайрлашади.

"Биз мухлислар бунга лойиқ эмасмиз. Неча йиллар давомида олий лигани қўмсаб яшадик, якунда эса орзуларимиз мана шундай тарзда парча бўляпти. Бахтиёр Ашурматовга раҳмат айтамиз. У киши қийинчиликка қарамай ишлади. Балки бугун ғалаба қозонсак 2014 йил молиявий ҳолатимиз ўнгланар. Илтимос футболчилар, бугун ғалаба қозонинг!", - дейди ўзини Акбар дея таништирган гулистонлик мухлис.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  107
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  92
"Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО "Манчестер Юнайтед" - Европа лигаси ғолиби! ФОТО + ВИДЕО
Европа лигаси финали доирасидаги "Аякс" - "Манчестер...  89
Европа лигаси. Бугун финал! Европа лигаси. Бугун финал!
Бугун Европа лигаси мусобақасининг ҳал қилувчи учрашуви бўлиб ўтади.  51
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: