Собир Ҳамидов энди «Хотира-79»да

Narzulla Saydullayev
18 апр 2018, 12:59
Қўқонлик футболчи Собир Ҳамидов яна жамоасини ўзгартирди. Футболчига мавсумлар оралиғида аввалига «Қўқон-1912»да, кейинчалик «Сурхон» ва «Ифтихор» таркибида бўлди.

Яқинда Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасининг янги футболчиларни таништирув маросимида Ҳамидов ҳам иштирок этганди. Аммо шунга қарамай Собир у жамоада ҳам узоқ вақт қолгани йўқ. Айтишларича 32 ёшли футболчи «Ифтихор» билан  ҳам айрим масалаларда келиша олмаган. Натижада спорт формасини йўқотмаслик мақсадида Уйчининг «Хотира-79» жамоасида қўним топган. Маълумот учун, Ҳамидов ўтган ҳафтада янги жамоаси сафида «Динамо»га қарши тўп сурди.

Дарвоқе, «Хотира-79» ўз сафига яна бир янги футболчини қўшиб олди. Илгари «Обод» ва «Норин» таркибида ўйнаган дарвозабон Умиджон Ёрбеков ҳам яқинда Уйчи жамоаси билан шартнома имзолади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›