UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Сергей Игнашевич: "Луис Суарес дунёдаги энг кучли ҳужумчи"  22 23:25Антонио Конте "Милан"ни бошқариши мумкин  13 22:50«Реал» ва «Челси» Куртуа борасида келишиб олишди  25 22:30ЖЧ-2018. ФИФА тузган рамзий терма жамоада Неймар ҳам бор  44 22:08Ёшлар лигаси. 17-тур. "Локомотив", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"дан ғалаба  9 21:58Мартинес - Азарнинг "Реал"га ўтиши ҳақида: "Футболчиларга янги вазифалар керак"  23 21:32"Ювентус" "Манчестер Сити"га рад жавобини берган  37 21:13ПСЖ спорт директори Неймарнинг якуний қарорини маълум қилди  18 20:53Инсинье: "Роналду Италияда ўйинларни бир ўзи юта олмайди"  34 20:14"Челси" Сергей учун курашга қўшилди  19 19:57“Андижон” трансфер ишларини якунлади  6 19:55"Милан" икки топ-ҳужумчи билан музокаралар олиб бормоқда  13 19:31ПСЖ ўз футболчиси нархини оширди  13 19:11"Манчестер Юнайтед"га Хорватия термасининг икки футболчиси учун 105 млн евро тўламоқчи  20 18:48“Андижон”: Клуб лагерида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди  16

Кечаги фожеадан таъсирланиб... Янгиликлар

Кечаги фожеадан таъсирланиб...

Собиқ журналист бўлмайди, ишонинг, у соҳасидан келиб чиқиб йўналишини ўзгартириши мумкин, аммо қалам тебратишга тортаверади уни.

2017 йил, 20 июль куни Одил Аҳмедовдан қисқача интервью олгандим. Вазият тақозо қилган эди. Унда Одил шундай деган эди:

"Наманганлик истеъдодлар Россияга ишлагани эмас, ўйнагани кетиши керак! Мана шу фалсафани илгари суришимиз керак".

Кечаги фожеа уйқу бермади, бугун матбуотда ҳалок бўлганлар Наманган ўғлонлари эканлигини ўқидим-у, сониялар ичида Одилни гаплари мийямни ларзага келтирди. Ўтканларни қайтара олмаймиз, охиратлари обод бўлсин. Яқинлари билан дийдор қиёматга қолди. Майитларни юртимизга олиб келиш учун ҳукумат томонидан катта делегация Актобе томон тезкорлик билан учиб боришди.

Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мана шу йўқотганларимиз ҳаққи-ҳурмати ирода кўрсатишди, раҳмат сизларга! Ҳалок бўлганлар ичида қанчадан, қанча ёшлар бор экан. Улар ичида футболга бефарқ бўлмаганлари аниқ бўлган. Шуларнинг хотирасига бугун чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатганингиз учун раҳмат!

Энди интервьюга қайтсак. Вилоятларда болалар футболини янги босқичга олиб чиқмасак бўлмайди. Бир нафар футболчи топадиган даромадга, Россияга кетаётган қанчадан-қанча мухожирга иш ўрини яратиш мумкинлигини ўйлаб кўринг. Яқинда ЎФФ делегацияси таркибида водийда бўлдик. "Олтин водий" лойиҳаси асосида чиқиш қилдим. Айрим "мутахассислар" қаршимда ўтирар эди, чидай олмадим, барчаси очиқлаб ташладим. Ахир водийда мени фарзандим эмас, сизларнинг фарзандлариз камол топаяпти. Водий футболи гулласа, мен эмас, сиз бой яшайсиз, нега шуни тўғри тушунмаяпсизлар? Йиғилиш ўз якунига етганидан кейин қанча вақт ўтди, бирон кишида яна қизиқиш йўқ. Ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётган бир пайтда, сиздакалар билан ривожлана олмаслигимизни ўйласам ачинаман.

Балки етар? Балки болаларнинг ҳаққини ўғирлашни тўхтатармиз?! Кечаги воқеа мени янада таъсирлантирди, майли ёмон кўринай ўша "Навбаҳор"га, ўша "Нефтчи"га лекин мен ахд қилдим, кираман водийга. Келинг яхшиси бирлашайлик, 3-4 нафар мухлисни атрофга йиғиб, яхшилар устидан иғво қилишни тўхтатайлик. Аллақачон сифатини йўқотиб улгурган футбол интернатларини сифатини оширайлик. Келинг, барча-барчасини четга сурайлик ёки ишдан "сурайлик"!

Нодирхўжа Юлдашев

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +105   

Фикрлар

+39   
19 янв 15:01:33
Rus Tam
52 боланг ёнди дафъатан,
Э1, воҳ, кулга қандай ўрайсан кафан.
Она бўл, бошинга оқ рўмолинг ёп,
Ота бўл, белингни боғла, жон Ватан!

Самолар зириллаб кетди фарёддан,
Дарвоза очилди тўғри Жаннатдан,
Оға бўл, Елканга тобутларни орт,
Сингил бўл, дод солиб йиғла жон Ватан!

Ўзбегим, сен қачон қочдинг меҳнатдан,
Қайга кетмоқ бўлдинг оғир қисматдан!
Шаҳидлар шахрига аҳолиларинг,
Сўнги карвонларга миндир жон Ватан!

Ногоҳ алангага бурканганда тан,
Калима келтириб улгурдимикан.
Ўзбекман деганнинг жон юрагидан,
52 қабр кавла жон Ватан!

Бири ўғлонмиди куёв бўлмаган,
Бири йигитмиди фарзанд кўрмаган.
Ёки етим қолган гўдакларининг,
Кўзларига қандай қарайсан, Ватан!

Мусофирлик фақат ўзбекдамикан,
Бизнинг камимиз бор қайси миллатдан.
Берма болаларинг алангаларга,
Бевақт ажалларга берма, жон Ватан!
+20   
19 янв 15:12:50
safo78
Росулуллох (сав) айтганаканлар:кимки сувда гарк булса,утда куйиб улса ёки том остида колса булар шахидлар макомидандир.
Оллох охиратларини обод килсин.
Омин
+11   
19 янв 15:13:01
Dbek Damin
Сенатор Иқбол Мирзога
Фарғоналик онадан:

КУЙГАН МАРДИКОРНИ ЁНДИРИБ ЁЗИНГ!

Яна битта ёзинг!
Янги шеър ёзинг!
Ёнганлар эшитиб, қайта ёнсинлар!
Калимага қўшиб
шеърингиз айтиб,
Аллоҳ ҳузурига дадил борсинлар!

Гумбурлатиб ёзинг!
Қасратиб ёзинг!
Болалари ўқиб, таскин олсинлар!
Бевалари ўқиб,
Оналар ўқиб...
Қиёматга қадар алқаб борсинлар!

Йиғлатиб ёзинг, сиз
Додлатиб ёзинг!
Содда мардикорнинг
Кўнглини топинг!
Фасод боғлаб ётган
Эски яралар...
Чириб-чиркин бўлган
Яраларни ҳам
Яна битта даҳшат шеър билан ёпинг...

Бу элнинг аламин,
Миллатнинг ғамин
Аввал англаб, айтиш
Ҳайқириш шартмас!
Мухолифат айтсин!
Подшоҳ айтсин!
ХАЛҚ ШОИРИ
Жим-жит..
Шеърлар ёзса бас!

Ҳайит ўтгач хина
Қўйган келиндай,
Бировдан уялманг!
Номусдан ўлманг!
Энди курсингизни ҳеч ким туртмайди
Энди сайрайверинг
Бемалол,
Қўрқмай!

Яна битта ёзинг!
Куйдириб ёзинг!
Яшаманг, тили йўқ
Эрксиз,
Забундай!
Бир думалаб олинг!
Тусланиб яшанг,
Замонга мослашган
Буқаламундай!

Ағанатиб ёзинг
Алдатиб ёзинг!
Марсия ўрнига
Ўқиб, йиғлашсин!
Ҳали мардикор кўп!
Ҳали малай кўп!
Шеърларингиз ўқиб
Итдай ишлашсин!

Қийқиратиб ёзинг!
Қичқириб ёзинг!
Шогирдларингизга бўласиз ўрнак!
Олимлари хароб!
Оқили хароб!
Бўлган элга, фақат
М А Р Д И К О Р
Керак!

“Фалончи шоир, У!
Энг зўр шоир, у!”
деган олқишларга
Чўмилиб қолинг!
Халқнинг аламларин,
Халқнинг фарёдин,
Ютган шеърингизга
Кўмилиб қолинг!

Асли...
Қофиясиз
Яшай олмайсиз.
Туриш-турмушингиз
Туроқ вазнли...
...Ўттиз уч миллион қалб тирик ёнмасди!
Бир сўзингиз бўлса
ХАҚҚА АРЗИРЛИ!

Яна битта ёзинг!
Ёрвориб ЁЗИНГ!
Куйиб кетганларни КУЛ қилиб ёзинг!
Айтилмаган гапни қоғозга ўраб,
Айтилганларини
ЗЎР ҚИЛИБ ЁЗИНГ!!!

18 январь, 2018 йил,
Ўзбекистон
+8   
19 янв 15:15:05
Xamid
НОДИРХОЖА СИЗНИ ГАЙРАТНГИЗГА КОИЛ КОЛАМАН ВА ХЕЧКАЧОН ОДАМ АЖРАТМАЙСИЗ ШУНИ БИЛГАН МУТАСАДДИ РАХБАРЛА МАНА СИЗНИ РАХБАРЛИККА ТАКЛИФ КИЛИШДИ.ПРИЗИДЕНТИМИЗГА СИЗГА УХШАГАН ХАЛОЛ ВАТАНИМ ДЕЙДИГОН ИНСОНЛА КЕРАК ИЖОДИНГИЗГА ОМАД ВА ХЕЧКАЧОН ЧАРЧАМАНГ ФАКАТ ОЛДИГА КАДАМ БОСИНГ.
+6   
19 янв 15:08:05
Козимбек
Нодирхўжа отангизга минг раҳмат, аввало фожиа сабаб халок бўлганларни оҳиратлари обод бўлсин. Сиз жуда ажойиб мавзуни ўртага ташлабсиз. Албатта водийга киринг, қанчадан қанча исътедодлар ўзини кўрсата олмай йўқ бўлишиб кетяпди. Бир пайтлар Нефтчи, Навбахор ва Андижонда минглаб ёшлар Ўзбекистоннинг деярли барча жамоаларида фаолият олиб боришарди. Хозир ҳам бундайлар жуда жуда кўп. Чиндан ҳам водийга чиқсангиз, водий футболини кўтаришга хисса қўшсангиз,бу ўзбек футболини ривожига қўшган улкан хиссангиз бўлади.Шунингдек, марҳумларнинг ҳам руҳлари шод бўларди. Сизга омад ёр бўлсин.
+5   
19 янв 15:32:33
Philippe Coutinho
Yoqolsin poraho'rlik! Yoqolsin tanish-bilishchilik! Yoqolsin savyasi past hodimlar!
+3   
19 янв 15:59:46
Alijon1981.Dinamo
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўшалар ўқияпти! Шунга қарамай орқамиздан иш қилаяпти, оз қолди уларга ҳам!
BALKIM SIZ AYTGAN USHA RAXBARLARXAM BEZIB QOLGANDIR,XAR YILI UNI QILAMIZ BUNI QILAMIZ DEB DAVLATDAN,XOKIMIYATDAN MILIARDLAB PULLARNI TALON TAROJ QILISHADI.YANA BIR GAP XAYOT YOKI DAVLAT RAVNAQI FAQAT FUTBOLDAN IBORAT EMAS.... BOQIMANDA KLUBLAR BOQIMANDA TASHKILOTLAR XALQNI DAVLATNI KATTA MABLAGLARINI KUKKA SOVURISHMOQDA.SHU PULLARGA QANCHCHA ZAVOD FABRIKALAR QURISH MUMKIN....ESIZ XALQNING PULLARI
+3   
19 янв 15:12:48
___Realona___
19/01 14:35

Лев Иванович Яшин

Сенатор Иқбол Мирзога Фарғоналик онадан: КУЙГАН МАРДИКОРНИ ЁНДИРИБ ЁЗИНГ! Яна битта ёзинг! Янги шеър ёзинг! Ёнганлар эшитиб, қайта ёнсинлар! Калимага қўшиб шеърингиз айтиб, Аллоҳ ҳузурига дадил борсинлар! Гумбурлатиб ёзинг! Қасратиб ёзинг! Болалари ўқиб, таскин олсинлар! Бевалари ўқиб, Оналар ўқиб... Қиёматга қадар алқаб борсинлар! Йиғлатиб ёзинг, сиз Додлатиб ёзинг! Содда мардикорнинг Кўнглини топинг! Фасод боғлаб ётган Эски яралар... Чириб-чиркин бўлган Яраларни ҳам Яна битта даҳшат шеър билан ёпинг... Бу элнинг аламин, Миллатнинг ғамин Аввал англаб, айтиш Ҳайқириш шартмас! Мухолифат айтсин! Подшоҳ айтсин! ХАЛҚ ШОИРИ Жим-жит.. Шеърлар ёзса бас! Ҳайит ўтгач хина Қўйган келиндай, Бировдан уялманг! Номусдан ўлманг! Энди курсингизни ҳеч ким туртмайди Энди сайрайверинг Бемалол, Қўрқмай! Яна битта ёзинг! Куйдириб ёзинг! Яшаманг, тили йўқ Эрксиз, Забундай! Бир думалаб олинг! Тусланиб яшанг, Замонга мослашган Буқаламундай! Ағанатиб ёзинг Алдатиб ёзинг! Марсия ўрнига Ўқиб, йиғлашсин! Ҳали мардикор кўп! Ҳали малай кўп! Шеърларингиз ўқиб Итдай ишлашсин! Қийқиратиб ёзинг! Қичқириб ёзинг! Шогирдларингизга бўласиз ўрнак! Олимлари хароб! Оқили хароб! Бўлган элга, фақат М А Р Д И К О Р Керак! “Фалончи шоир, У! Энг зўр шоир, у!” деган олқишларга Чўмилиб қолинг! Халқнинг аламларин, Халқнинг фарёдин, Ютган шеърингизга Кўмилиб қолинг! Асли... Қофиясиз Яшай олмайсиз. Туриш-турмушингиз Туроқ вазнли... ...Ўттиз уч миллион қалб тирик ёнмасди! Бир сўзингиз бўлса ХАҚҚА АРЗИРЛИ! Яна битта ёзинг! Ёрвориб ЁЗИНГ! Куйиб кетганларни КУЛ қилиб ёзинг! Айтилмаган гапни қоғозга ўраб, Айтилганларини ЗЎР ҚИЛИБ ЁЗИНГ!!! 18 январь, 2018 йил, Ўзбекистон

+2   
19 янв 15:38:11
KOSANSOYIM
NEGA YIG'LAMAYSAN AXLI NAMANGAN
+2   
19 янв 15:22:59
Dinamo samarkand
Butun uzbekiston nomidan shu jumladan samarkand nomidan samarkandning registonda joylashgan eski shaxar nomidan namangan axliga xamdardlik bildilamiz.Qaygudamiz alloh panohida jannada bulsin joylari.shularxam vatanim deb oilamni farovonligi deb shu joylarga boryatgandilar. Sabrli xalqimizga yanada sabr bersin!!
+2   
19 янв 15:04:07
Xurshid_1984
офарин, зўр гап ббди
+1   
19 янв 15:21:56
DOSTONBEK_UZB
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўшалар ўқияпти! Шунга қарамай орқамиздан иш қилаяпти, оз қолди уларга ҳам!
Haa shundey kop narsa ozgarishiga umid qaytyapti kopchilikda. Toxtamang aka. xozir sizdaqa sanoqli jonkuyarlar kk futbolimzga
+1   
19 янв 15:12:04
Red
Бизага Сингапур асасосчиси Ли Куан Ю дака инсон кере. Маслахатим коррупция устидан кандо йенганини укиб чикила.
+1   
19 янв 15:08:17
DOSTONBEK_UZB
Vodiydagi qaysi amaldorlarga atalib yozilganini faqat siz va sizni xamkabu dustlaringiz tushunishdi xolos. Jamoatchilik bilishi tushunishi uchun sal ochiqroq yozish kerakmidi
+1   
19 янв 15:05:44
SHAXZOD 518-VOHA
Bizning yorqin kelajagimiz bu yoshlar chunki bu yoshlar mustaqil o'zbekiston farzandlari biz birlashsak har qanday jamoa ham taslim buladi esingizdami birinchi yurtboshimiz halok bulganlarida qatardan galaba bn qaytgandik bu safar esa 52nafar yurtdoshlarimiz halok buldi bu qanchalik ogir musibatligini yigitlarimiz tugri tushundi biz galaba qozonishimish shart chunki halok bulgan yurtdoshlarimiz oila azolariga ozgina bulsa ham hamdardlik bildirgan bulamiz futbol millionlar uyini bu qaygulik kunda kunglimizni ozgina bulsa ham kutaringki ruh bagshida etadi. Biz birlashsak har qanday termani yengamiz, ogoh buling ozbekiston kelmoqda yangi qadam uzbek futbolida mayli ayanchli bulsa ham bizni tark etgan yurtdoshlarimiz oxirati obod bulsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Франция - икки карра Жаҳон чемпиони! Франция - икки карра Жаҳон чемпиони!
ЖЧ-2018 финали доирасидаги Франция - Хорватия учрашуви бўлиб ўтди.  400
Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз? Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз?
Яқин орада Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланади.   274
ЖЧ-2018. Бельгия мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритди ЖЧ-2018. Бельгия мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритди
Айни дамда Россияда бўлаётган жаҳон чемпионатининг 3-поғонаси учун...  106
ФИНАЛгача... LIVE ФИНАЛгача... LIVE
Бугун, 15 июль куни Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасида...  65
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг