Снейдер ва Хави майдонга тушган баҳсда "Ал Гарафа" мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
26 янв 2018
ОЧЛ-2018 плей-офф босқичида "Пахтакор"нинг рақиби бўлган "Ал Гарафа" клуби кеча Қатар юлдузлар лигасида ўйин ўтказди.

Рақиб Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби бўлди. Учрашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Шу тариқа, "Гарафа" "Пахтакор" билан ўйиндан олдин йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни "Ал Гарафа" ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилади. Ўйин ғолиби ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади. Худди шу куни Қаршининг "Насаф" клуби ўз уйида "Ал Файсали"ни қабул қилади. Ушбу учрашув ғолиби эса "Ал Садд" билан бир гуруҳдан жой олади.

"Ал Гарафа" - "Ал Садд" 0:4
Голлар:
Ҳамрун 33, 45, Ҳассан Холид 73, 87
"Ал Гарафа": Қосим Бурхон, Рикардо Куихада, Алмаҳди Али, Монкез Муҳаммад, Уэсли Снейдер (Элиас Аҳмад, 72), Абдулазиз Хотам, Диого Амадо, Отман Алави (Холид Ал Зрейқи, 63), Меҳди Тареми (Амро Сураг, 46), Тамир Жамал, Аҳмад Алаелдин.
Четлатиш: Тамир Жамал 68


TAS-IX эмас





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia