Скалони: "Мессини Аргентина терма жамоасига қайтариш учун музокара ўтказишимиз керак"

Aslanov Jasurbek
29 дек 2018, 17:43
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси миллий жамоага қайтишига умид қилмоқда.

"Месси билан кам гаплашаман, аммо боғланиб турамиз. Лионель 2019 йилда терма жамоага қайтишини истайман. Бунинг учун музокара ўтказишимиз ва у яхши ўтишига умид қилишимиз керак. Ҳар қандай мураббий Месси билан ишлагиси келади" - дейди Скалони.

31 ёшли Месси Россиядаги ЖЧ-2018дан сўнг миллий жамоада бу йил ўйнамаслиги эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal