Сиригу "Торино"ни тарк этди. У Шомуродовнинг жамоадошига айланади
Sherzod Nurmatov
15 июл 2021
"Торино" расмий сайти дарвозабон Сальваторе Сиригу эркин агент сифатида жамоадан кетганини эълон қилди.
34 ёшли италиялик тўрт мавсумни Турин клубида ўтказди ва 152 ўйинда майдонга тушиб, 222 та гол ўтказиб юборди ва 42 та ўйинда дарвозасини "қуруқ" сақлади.
ОАВнинг хабарига кўра, у тез орада Шомуродов тўп тепадиган "Женоа" клуби аъзосига айланади.