Симоне Верди “Наполи”га ўтади

21 мар 2018, 07:55
“Болонья” ярим ҳимоячиси Неаполга кўчиб ўтади.

Хабар берилишича, “Наполи” яна “Болонья” ярим ҳимоячиси Симоне Верди борасидаги музокараларни бошлади. “Болонья” қишки трансферлар вақтида Вердини “Наполи”га сотишдан бош тортган эди. Энди эса клубларнинг ўзаро келишиб олганлиги айтилмоқда.

Неапол клуби раҳбарияти Симоне учун 22 миллион евро ва бонусларни таклиф этмоқда. Симоне Вердининг ўзи ҳам “Наполи”га ўтишга розилик бериб улгурган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›