Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди
30 ноя 14:42
Янгиликлар
Симеоне Серлотнинг "Атлетико"дан кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне норвегиялик ҳужумчи Александр Серлотнинг бошқа жамоага ўтиши ҳақидаги гап-сўзлар бўрттириб юборилганини айтди.
Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади. Симеоне футболчининг "матрасчилар" учун муҳимлигини таъкидлади. Аввалроқ, Серлотни "Ньюкасл"ни 50 млн еврога сотиб олишга тайёрлиги маълум бўлганди.
"Мен Серлотни ўта муҳим футболчи деб биламан. Унда бизга бошқа ҳеч бир ўйинчи таклиф қила олмайдиган нарса бор. У бизга шундай формада керак. Ўйлайманки, у ҳам бахтли”, - деди Симеоне.
Серлот жорий мавсум "Атлетико" сафида барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар