Симеоне Гризманн ҳақида: "Барча уни қанчалик яхши кўришимни ва қадрлашимни билади"

Alisher
21 авг 2022, 11:47
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнга қандай муносабатда эканлигини айтди.

"Хетафе"га қарши ўйиндан сўнг Гризманни жамоада сақлаб қолиш бўйича гаплашдик. Биз у, мақсадлар ва вазифалар ҳақида кўп гаплашдик. У тезда мослаша олади, сабаби ўйинни кўра олиши ва техникаси сабаб бизга бошқа жойда ҳужумкорроқ ўйинчи билан ўйнашга имкон беради.

Барча уни қанчалик яхши кўришимни ва қадрлашимни билади, у ўйин ва жамоа учун муҳим. Умид қиламанки, у мавсумни қандай руҳда бошлаган бўлса, шундай давом этади", — дейди Симеоне.

Гризманн "Хетафе"га қарши Ла Лига илк тур доирасида гол урди. Француз айни дамда "Атлетико"да 2023 йилнинг ёзига қадар ижарада. Ўйинчининг ҳуқуқи "Барселона"га тегишли.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS