

Уни АПЛ доирасидаги "Кристал Пэлас"га қарши ўйиннинг биринчи тайми давомида алмаштиришга тўғри келди.
Transfermarkt портали маълумотларига қарасак, Шоу МЮдаги фаолияти давомида бунгача ҳам 28 марта турли жароҳат олган.
Люк Шоу 2014 йилнинг ёзидан бери "қизил иблислар" таркибида тўп тепади. Охирги икки мавсум — 2023/2024 ва 2024/2025 йилларда у олти жароҳати сабаб 101 ўйинни ўтказиб юборган.



