Бу ҳақда мураббий клуб раҳбариятига ёзма равишда маълум қилди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
“Шўртан” мухлислари яхши билишади, жорий мавсумни жамоамиз кўнгилдагидек бошлай олмади. Айни пайтда ғузорликлар еттита ўйиндан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда 11-ўринда боришмоқда. Мана шу натижалар туфайли ҳам Эдгар Яковлевич ишдан кетишни лозим топди. Шу вақтгача унга ёрдам бериб келган Олег Тюлькин ҳам Ғузорни тарк этди.
Бундан буён жамоани маҳаллий ишқибозларга яхши таниш бўлган Зоир Тўрақулов бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида бошқариб боради. Шу ўринда Эдгар Гессга Ғузордаги фаолияти учун миннатдорчилик билидириб қоламиз. “Шўртан” бу мураббий қўл остида ўтган вақт мобайнида бир қатор ютуқларни қўлга киритди. Буни клуб ишқибозлари асло унутишмайди.
www.fcshurtan.uz