UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  0 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  3 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  28 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда Янгиликлар

"Шўртан" билан хайрлашадиган сони ортиб бормоқда

Жорий мавсумни молиявий муаммолар сабабли юқори нотада ўтказа олмаётган "Шўртан" иккинчи даврага бир қатор етакчи ўйинчиларсиз кириб бориши хусусида кўп гапирилмоқда.
Дарҳақиқат, жамоани тарк этиши мумкин бўлганлар кундан кунга кўпайиб бормоқда. Бундан бир неча кун олдин жамоа расмий сайтида клубни тарк этадиган футболчилар номи қисман келтириб ўтилганди. Жумладан литвалик псобон Павел Леусга мураббийлар штаби жавоб бериб юборишган. Шунингдек Шавкат Раимқулов, Шукур Жумабоев, Азиз Мансуров каби ўйинчилар ҳам иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказиши тўғрисида айтиб ўтилган. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, юқоридаги футболчилардан ташқари жамоа таркибини бошқа асосий фигуралар ҳам тарк этишни ўйлаб туришибди.

Ғузорликлар сафида бир неча йиллардан буён тўп суриб келаётган Обид Жўрабоевга Нефтчидан таклиф тушган. Марказий ярим ҳимоячи Дилявер Абибуллаевга ҳам олий лиганинг икки вакилидан таклиф бўлган. Яъни "Олмалиқ" ва "Динамо" Абибуллаевни ўз сафида кўришни истамоқда. Футболчи яқин кунларда қарорини эълон қилса ажаб эмас. Шунингдек тасдиқланмаган хабарларга қараганда, Шўртаннинг яна бошқа бир футболчиси Иброҳим Отахонов ҳам катта эхтимол билан иккинчи даврани "Динамо"да ўтказиши мумкин. Ҳужумчи Александр Востриков ҳам жамоани тарк этиши хусусида маълумотлар бор.

Шундай экан "Шўртан" асосий таркиб футболчиларидан айрилиб қолиши кутилмоқда. Эътиборлиси ҳануз жамоа таркибига бирорта ҳам янги футболчи қўшилиши тўғрисида янгилик йўқ. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика