

“Жуда муҳим ғалаба. Энди дам олишимиз ва олдинга интилишда давом этишимиз керак. Салоҳ пенальтини қандай тепишини ўрганмагандим. Шунчаки, олдиндан ҳис этдим ва сезгимга ишондим. Баъзан омад ҳам керак бўлади. “Манчестер Сити” билан ўйинда бу бизга етишмади, аммо бугун омадимиз келди”, дейди Шмейхель.
Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ “Лестер” билан ўйингача кетма-кет 15 та пенальтини аниқ амалга оширганди.



