Салоҳ “Лестер” билан ўйингача пенальти бўйича яхши серия қайд этаётганди

Eldor Akmurzayev
29 дек 2021, 07:55
Англия чемпионати 20-турида “Лестер” ўз майдонида “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида таслим этди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида мерсисайдликлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Муҳаммад Салоҳ 11 метрлик нуқтага яқинлашди ва унинг зарбасини дарвозабон Каспер Шмейхель қайтарди. Мисрлик қайтган тўпни боши билан дарвозага киритмоқчи эди, аммо устун “тулкилар”ни муқаррар голдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, Салоҳ 2017 йилдан бери илк бор пенальтидан унумли фойдалана олмади. “Лестер” билан баҳсгача у 15 та зарбани голга айлантирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta Sports