

Биринчи даврада олий лиганинг "Қизилқум" жамоаси шарафини ҳимоя қилган посбон Никита Шквирин биринчи лига вакили "НБУ-Осиё" клуби йиғинида иштирок этмоқда. Дарвозабон йил бошида Навоийнинг "Қизилқум" клуби билан келишувга эришганди, аммо Никита иккинчи давра олдидан клуб билан хайрлашди. "Қизилқум" клубига ўтишидан аввал Швкирин Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.




