UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14"Ювентус" Марсело учун "Реал"га 50 млн тўлашга тайёр  0 13:12Эртага Қирғизистон терма жамоаси ОЧЛ-2018 ғолиби билан ўйнайди  0 12:48Кержаков ўз хотинини дўппослаган ва айбини яшириш учун унга 4 миллион доллар берган  7 12:25Эктор Купер 63 ёшда  9 12:17Серхио Рамос терма жамоадаги кечаги ўйинни жароҳат билан ўтказган  6 11:52Улар жуда ёш бошлашди ва афсона сифатида якунлашди ФОТО  9 11:16Халқ таълим ходимлари "Сўғдиёна" клубига "хайрия" этган маблағлари қайтарилмоқда  35 11:02Карикатура: Роналду кетганидан сўнг Бензема асосий ролда  5 09:50Сане ва Зюле Германия терма жамоасидаги илк голларини киритди   10 09:40Марко Асенсио: “Реал”га муҳимлигимни ҳис этишни хоҳлайман”   4 09:23Жейдон Санчо ҳам Англия футболи тарихига кирди   3 09:19Olamsport: Флойд Мэйвезер Насукава билан жанг ўтказади, Федерер ярим финалда ва бошқа хабарлар  0 09:11Хорватия ажойиб натижа қайд этмоқда   11 09:00Йонас Хектор жароҳат олди  0 08:48Россия терма жамоаси ЖЧ-2018 дан кейин илк марта мағлуб бўлди   1

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан табриклади Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-23 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан табриклади

Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионати ғолибига айланишди.

Футболчиларимизнинг чиройли ғалабасидан сўнг мамлакатимизнинг муҳтарам президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоларини ғолиблик билан қутлади.

Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган футбол бўйича 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ғолиблари – Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларига

Азиз фарзандларим!

Қадрли устоз ва мураббийлар!


Барчангизни футбол бўйича Ёшлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатининг финал босқичида ғоят оғир ва ноқулай об-ҳаво шароитида том маънода матонат ва жасорат намунасини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритганингиз билан ўз номимдан, кўпмиллатли халқимиз номидан самимий муборакбод этаман.

Сизлар қўлга киритган мислсиз бу ғалаба бутун халқимизга чексиз қувонч бағишлаб, Ўзбекистон ёшларининг қандай буюк ишларга қодир эканини яна бир бор кўрсатди. Бу улкан зафар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиздаги миллионлаб ёшларни мардлик ва матонат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга улкан ҳисса қўшади.

Эл-юртимиз сизлар каби мард ва жасур, фидойи ўғлонлари билан, юртимизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари билан фахрланади.

Барчангизни бағримга босиб, сизларга сиҳат-саломатлик,
куч-ғайрат, жонажон Ўзбекистонимизнинг шон-шуҳратини дунёга тараннум этишда доимо ютуқ ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев



Одилжон Ҳамробеков - U-23 Осиё чемпионатининг энг яхши футболчиси!

Ўзбекистон U-23 Осиёни забт этди!

Рейтинг: +467   

Фикрлар

+74   
27 янв 18:24:48
Oybek Hazratov
Xalqimiz baxtiga sog' bôling
Muhtaram Yurtboshi !!!
+64   
27 янв 18:26:52
Албарс
Жонажон Ўзбекистонимизни буюк ишларни бажаришга давъат этаётган муҳтарам Президентимиз омон булсин!
+45   
27 янв 18:26:03
Salom QATAR-2022.
Юртга бош булдиз, Энди курганимиз туй булсин
+41   
27 янв 18:31:56
Maks Kokand
Бугун факат (+) плюс босадиган кун.
+33   
27 янв 18:26:31
Andijon Boks Markazi
Этим жимирлаб кетти
+28   
27 янв 18:28:17
panasia
SZniyam tabriklimiz SH.MIRZIYOYEV
+27   
27 янв 18:27:38
Jahongir
Prezidentimizga rahmat! Baxtimizga omon bo'lsinlar ilohim!
+24   
27 янв 18:26:33
Arsenal uz
BUGUN AJOYIB KUN !!!!!! BARCHAGA RAXMAT HAMMANI GALABA BILAN TABRIKLAYMAN !!!
+20   
27 янв 18:27:09
sms
БУНИНГ УЧУН ЭНГ АВВАЛО УЗИНГИЗГА КАТТА РАХМАТ БАРЧА СОХЛАР КАТОРИ ФУТБОЛГА ХАМ ЭЪТИБОР БЕРГАНИНГИЗ УЧУН ДОИМО СОГ-САЛОМАТ БУЛИНГ ХАЛКИМИЗ БАХТИГА !!! ГАЛАБА БАРЧАГА МУБОРАК АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР !!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
+19   
27 янв 18:28:41
123456
Хали бу йигитлар нима иш килганларини тушуниб етишгани йук вақтлар ўтиб, набираларига Хитойда кандай кахрамонликлар килганликларини мароқ билан гапириб беришади. Осиё забт этилди энди навбат Мундиалга! Олга Йигитлар
+19   
27 янв 18:25:36
Rasulbek Fayz
O'zbek futbolida quvonchli kunlar abadiy bo'lsin
+19   
27 янв 18:23:18
mes que un club
eee QOIL!!!
+17   
27 янв 18:30:05
Tanqit.mahtov
Men õzbekman bundan faxrlanaman ozgina ichganman lekin galabani yuvdim olğa ÕZBEGIM.
+17   
27 янв 18:28:01
Мухриддин Тожиддинов
Shu kunlarga yetkazganiga shukr! Janob Prezidentim biz siz bilan ham yigitlar bilan ham FAXRLANAMIZ!! RAHMAT BARCHANGIZGA
+15   
27 янв 18:37:59
футболчи
Мухтарам Шавкат Миромонович Сизга хам галаба муборак булсин!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади Ўзбекистон Австралияда Ливан билан дуранг ўйнади
Австралиянинг Голд Кост шаҳрида Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги...  266
ПРО-лига. "А" гуруҳи. 35-тур якунланди. "Андижон" Суперлигага қайтди ПРО-лига. "А" гуруҳи. 35-тур якунланди. "Андижон" Суперлигага қайтди
Бугун Про лига “А” гуруҳи иштирокчи жамоалари 35-тур доирасидан ўрин...  252
"Андижон" Суперлигадан ташқари 300 млн сўмга ҳам эга чиқди "Андижон" Суперлигадан ташқари 300 млн сўмга ҳам эга чиқди
Бугун "Андижон" жамоаси Про-Лигада зафар қучди.  97
Сиз кутган мақола: Ўйинлар қандай келишилади? Дунёни ларзага солган келишилган ўйинлар Сиз кутган мақола: Ўйинлар қандай келишилади? Дунёни ларзага солган келишилган ўйинлар
2011 йилда дунёга машҳур бўлган келишилган ўйинлар ташкилотчиси Раж...  78
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг