

"Жозе ўз қўл остидаги тўрт ҳимоячисига ишонса бўлади. Бироқ сўнгги ўйинда улар ишончни йўқотди. Моуриньо ҳозирда бирорта ҳимоячисига ишонмайди.
"Челси"да ҳам, "Интер"да ҳам ёки "Реал"да ҳам унинг даврида анчагина яхши савияли ҳимоячилар ўйнаганди. Тўғри, унинг ўзи Байи ва Линдельофларни катта пулга сотиб олди. Ҳозирда МЮда ўйинни назорат қила оладиган ҳимоячилар йўқлиги аста-секин сезилиб бормоқда", - деди Таунсенд.



