

Клуб расмий сайти берган маълумотларга кўра, сўнгги тўрт йил давомида "Тианжин Теда" сафида ўйнаган ҳимоячи Мираҳметжан Музеппер шанхайликлар футболчисига айланди. Музеппернинг шартномаси якунига етгани туфайли, у "Шанхай СИПГ"га эркин агент сифатида ўтди.

Шанхай клубининг навбатдаги янги футболчиси - Ю Руи. Ҳимоячининг "Чанчунь Ятай" билан шартномаси бўлгани боис "Шанхай СИПГ" футболчини сотиб олди.




