"Шальке" билан шартномани бекор қилган Тедеско Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийига айланди
14 окт 2019 21:30
Янгиликлар
"Шальке" билан шартномани бекор қилган Тедеско Москванинг "Спартак" клуби бош мураббийига айланди
"Биз Доменикога "Спартак"даги янги ишларида муваффақият ва зафарлар тилаймиз", – дейди Германия клуби спорт директори Йохен Шнайдер.
Тедеско 2017-2019 йилларда "Шальке" клубида ишлади. Унинг дебют мавсумда гельзенкирхенликлар Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллашди, лекин кейинги мавсумида Тедеско лавозимидан озод этилди.
Сабаби, "Шальке" барча мусобқаларда кетма-кет 5 та учрашувда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати: 4-21. Ҳозирда "Шальке" Бундеслигада 14 очко билан 6-поғонада бормоқда.
У ердан кетган Доменико Тедеско "Спартак" бош мураббийи этиб тайинланди. Москваликлар у билан 2021 йил 31 майга шартнома тузишди. Маълумотларка кўра, Тедеско йилига 1,5 миллион евро маош олади. Натижаларга қараб, мазкур сумма бонуслар билан 2 миллион еврга кўтарилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар