"Шальке 04" Бастосни 5 миллионга сотиб олмоқчи

Tolibjon Qosimov
24 июл 2013
"Лион" ярим ҳимоячиси Мичел Бастос "Шальке 04" томонидан сотиб олиниши мумкин.
Қишда Германия клуби 29 ёшли бразилиялик футболчини ижарага олишганди
 
Франция матбуотининг хабарига кўра "Шальке 04" 5 миллион евролик таклиф юбориб бўлган ва бунга "Лион" рози бўлган. Шундай қилиб, Бастоснинг трансфери борасида яқин орада расмий хабар берилади.
 
Ўтган мавсумда Бастос Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урган ва 1та голли пас оширганди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua