Шаҳбоз Беғамов: "Яхшибоевга Бельгиянинг 10 карра чемпиони қизиқмоқда"
17 июн 2020 16:09
Янгиликлар
Шаҳбоз Беғамов: "Яхшибоевга Бельгиянинг 10 карра чемпиони қизиқмоқда"
"Жасур Яхшибоевга Бельгиянинг "Стандард" жамоаси жиддий қизиқмоқда. Клуб "Пахтакор"га трансфер масаласи бўйича расман сўров юборган ва Яхшибоевнинг трансфер қийматини қанча баҳоланишини сўраган", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида.
Маълумот учун, ўз мамлакатининг 10 карра чемпиони "Стандард" клуби бу мавсум Бельгия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва кейинги мавсум Европа лигаси саралаш босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бельгия чемпионати коронавирус пандемияси туфайли муддатидан аввал якунланган эди.
Айни пайтда Яхшибоев ижара асосида "Энергетик-БГУ" клубида ўйнамоқда. 13та турдан кейин "Энергетик" 22 очко билан 5-ўринда бормоқда. Ҳамюртимиз ҳозирга қадар 7та гол уриб тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар