UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Жавлон Гусейнов: "ЖЧ-2022да Аргентинага мухлислик қилмоқдаман"  1 19:30Рашид Ғофуров: “Мавсум бошида Про лигага чиқиш вазифаси қўйилмаганди”  0 19:20МЮнинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди, бироқ улар бу харид учун катта пул сарфламоқчи эмас  0 19:07Марокаш терма жамоаси дарвозабони сирли равишда ғойиб бўлди. Бунинг сабаби маълум  9 18:50ЖЧ-2022. Бельгия - Марокаш 0:1 (матнли трансляция)  15 18:47Руни: "Кейнни Уэльсга қарши ўйнатмасдим"  0 18:30Петр Зелиньский championat.asia мухбирига: "Эртадан Аргентина ҳақида ўйлай бошлаймиз"  4 18:23АПЛ жамоасида бош мураббий ўзгарди  0 17:50Агент "Атлетико" Фелишни қанчага нархлаётганини айтди  1 17:35Агар Франция совринли ўринга эга чиқса, Бенземага медаль берилади  9 17:34"Олимпик" футболчиси Абдурауф Бўриев — Бускетс ва Хави, Европадан таклиф бўлгани, Жаҳон чемпионати ҳақида  4 17:03ЖЧ-2022. Бельгия - Марокаш. Асосий таркиблар маълум!  4 16:59ЖЧ-2022. Коста-Рика Япония муддатидан аввал плей-оффга чиқишига йўл қўймади  64 16:20Мората: "Энрике мени барчадан ҳимоя қилди"  1 15:49Кафу Неймарнинг кўп жароҳат олиши сабабини айтди  0

Шаҳбоз Беғамов: "Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна»ни Суперлигада жон сақлайдиган жамоадан ички чемпионат доирасида топ жамоага айлантирди" Янгиликлар

Шаҳбоз Беғамов: "Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна»ни Суперлигада жон сақлайдиган жамоадан ички чемпионат доирасида топ жамоага айлантирди"

ОФК Кубоги Ҳудудлараро финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" учрашувида "Сўғдиёна" пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

Учрашувдан сўнг "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоев мухлисларнинг кўп сонли танқидларига учради. Журналист Шаҳбоз Беғамов эса ўз телеграм каналида ушбу вазиятга муносабат билдирди.

"Улуғбек Бақоев «Сўғдиёна»ни Суперлигада жон сақлайдиган жамоадан ички чемпионат доирасида топ жамоага айлантирди. Жамоа барқарор ва мунтазам медаллар учун курашадиган, кубокда финал остонасигача борадиган ва ОФК кубогида биринчи уринишидан ярим финалга қадар етиб борганини унутмаслик керак.

Мураббий сифатидаги фалсафа ва услуби бу бошқа масала. Факт шуки, Бақоев жамоа менталитети ва приоритетини буткул янги даражага олиб чиқди. Шу кўпчиликка ёқмайдиган футбол услуби билан натижаларга эришди. Футболда ҳар хил услуб бор ва менга ҳам «Сўғдиёна» намойиш қиладиган футбол ёқмайди, масалан. Лекин бу иш бериб, жамоа статуси ўзгарди, Бақоевнинг услуби «Сўғдиёна»га натижа келтирди. Буни инкор этиш мумкин эмас. 

Масалан, Купер ва Катанецнинг услуби Бақоевникидан деярли фарқ қилмайди ва мен уларни танқид қиламан. Нега? Чунки улар қурмоқчи бўлаётган футбол билан терма жамоамиз натижага эришишига ишонмайман. Лекин Бақоевда бошқача. У «Сўғдиёна»да қаторасига нечанчи йил муваффақиятли ишлаб, натижа келтирмоқда.

Дейлик, Бақоев агарда «Насаф» ёки «Пахтакор» даражасидаги жамоада ишлаб, шу услубда футбол ўйнаб, лекин натижага эриша олмаганида танқид асосли бўларди, назаримда. Лекин «Сўғдиёна»даги фаолиятига натижа жиҳатидан қаралганда, Бақоевни аёвсиз танқид қилиш ноҳақлик. 

«Сўғдиёна» кеча қандай эдию, Бақоев келгач қандай жамоага айланганини унутмаслик керак.

Натижа жиҳатдан қараганда ҳар бир жамоага бир хил мусобақадаги иштироки учун икки хил стандартда баҳо бериш нохолислик бўлади. 

Услуб у бошқа масала ва мураббий ўз фалсафасидан воз кечмайди ҳеч қачон.

Мен Купер ёки Катанецни танқид қилганда услубини ўзгартирсин, дея бўлмағур талабни қўймаганман ҳеч қачон. Чунки мураббий кимнингдир фикри билан футболга бўлган қарашини ўзгартирмайди. Ва шу боис уларнинг бу услуби иш беришига ишончим бўлмаганидан кетишини истаганман. Ёки Моуринью прагматик услубидан воз кечдими? Доим топ даражадаги ўйинни кўрсатадиган, лекин ЕЧЛда муҳим паллаларда панд ейдиган Пеп ҳимоявий услубни қўллаб, жамоа фалсафасини ўзгартирганми?

Тактик гибкий, қўл остидаги ижрочилардан келиб чиқиб ўйин услубини яратадиган мураббийлар ҳам бор. Аммо улар жуда камчилик.

Лекин маълум услуб ва аниқ тактикага таянган мураббийлар кўпроқ ва мисол учун Симеоне, Купер, Катанец, Бақоев, Гвардиола ёки Моуринью ёки яна қатор бошқа мутахассислар улар қаторига кирмайди", -деб ёзади Шаҳбоз Беғамов.

Рейтинг: -33   

Фикрлар

+12   
06 окт 06:28:23
Intillect 2060
Сўғдиёна 2017йилдан ўзгара бошлади, албатта бақувват ҳомий ортидан, Даврон Файзиев ишлаганвақтда пули йўқ аутсайдер жамоа эди, пули кўпайгач Боқаевни олиб келди ва ўша чиройли ўйини бор жамоани ёқимсиз жамоага айлантирди, Боқаев нима каромат кўрсатди, ўзини танишлари нагаев, бикмаев, насимов, саламов, денисов, филипосян каби қариялар билан нимага эришди, агада шу пуллар Давронда бўлганида у ҳам натижа кўрсатарди, хуллас Боқаевни эртагига нуқта қўйиш вақти келди.
+11   
06 окт 01:36:00
BS
Иордания, Таиланд, ҳа ана борингки Баҳрайн жамоси бўлганда ҳам майли эди. Ҳа, кучлироқ командага ютқизди деб қўя қолардик. Малайзия (!) жамоаси пинагини бузмай, дарвозабони калака қилгандек ўйнади. Тўғрироғи Сўғдиёна уларга ҳеч нарса қила олмади. Нима кераги бор энди "Суперлигада жон сақлайдиган жамоадан ички чемпионат доирасида топ жамоага айлантирди" деган сафсатани.
+9   
06 окт 06:18:48
Ali7279
Бегамимов узи фамилангдан билиниб туради биз малазияни камандасига ютказдик кейин Сугдиенага кимлар ёрдам бераётганини хамма куриб турибди
+9   
06 окт 06:07:05
Холмирзаев Комил
МУРАББИЙНИ ИМЗОСИ КУРИНМАГАН УЙИН
+8   
06 окт 05:31:22
Холмирзаев Комил
МАЛАЙЗИЯ ЖАМОАСИНИ СУПЕРЛИГАМИЗНИ ХАР БИР ЖАМОАСИ ЮТИШГА КОДИР ЭДИ СУГДИЕНАГА УМУМАН РАНГ БАРАНГЛИК КРЕАТИВЛИК ЙУК БУ ЖАМОАНИ ЮТА ОЛМАСЛИК ШУНЧАКИ ШАРМАНДАЛИК
+8   
06 окт 04:44:40
Nazarov Sodiq
Австралияга 6:0 ютқазганимизда хам бунчалик алам қимаганди . Нималар деяпсан ? Қанақа топ жамоа?
+7   
06 окт 00:54:54
Scorpion1919
Begʻam musr sen shu kuni tg kanalingda yozgan gapinga javob ber. Faxriddin gandon ikkalang Nasafni koʻrolmay koʻting kuyib achishib oʻtib ketasan
+6   
06 окт 07:37:52
Бахтиер Абаев
Шаҳбоз шу болани миясида озрок бор. (гирт ебанни узи)
+6   
06 окт 07:03:15
Laziz Muminov
Nasaf yutqazsa chempionlik ruxi yòq deb boshlagan bòlar edilaring
+6   
06 окт 06:58:50
Men va sen
Бақоев хаётда айлантиргани йўқ қандай қилиб юқори ўринда юрганини виждонли одам билади
+6   
06 окт 01:14:30
Faqat Rosti
Bitta gap borda sen kim edingki gaping nima bolardi shahboz
Top jamoada stadion boladi taktika boladi oyinida mazmun boladi yuguradi eng asosiysi tuzuroq murabbiyi xam boladi keyin malaziyaga oz uyida sharmanda bomeydi xamma rozi boldi finalga munosib jamoa chiqqaniga
+5   
06 окт 00:52:48
UFA bu UFA
Shu bola nima divotganini oʻzi bilmiydi. Futbolni tushinmisan shekilli ukam. Shuncha pul hakamlar yordami ukam buncha poderjka bilan UEFA chempioni qilsa boʻladi.
+5   
06 окт 00:44:10
RM&Ars&Int&BVB&PSJ
Zakasnoy tayoru malades srazi judayam tez
+4   
06 окт 07:58:47
Bilboo
Qosimovi ketkazb Baqoevi op ke unda janob Begamov Agmk ga shunda korasan
+3   
06 окт 09:22:44
Mirzohid Shoyimov
Ховликмагин шошмагин,
Куп хаддингдан ошмагин.
Матбуотдан кочмагин,
Барибир жойинг топасан.
Кар кар килиб журмангей,
Кукрагингга урмангей.
Аттанг килиб колмангей,
Барибир тенгинг топасан.
Балки кимгадир екасан,
Пул бор жойга окасан.
Кимсага енг екасан,
Барибир айбинг епасан.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика