"Севилья" "Ньюкасл"га Диего Карлосни сотмаслигини хабар қилди

Alisher
26 янв 2022, 18:01
"Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос испан клубида қолади.

Андалусия клуби раҳбарияти бразилиялик футболчини сотмасликка қарор қилди.

Испанлар бу ҳақда ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб борган "Ньюкасл"га маълум қилишди. Энди Англия клуби мудофаани кучайтириш учун янги вариантларни излайди.

28 ёшли футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›