

Ўтган ҳафта раҳбарият мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилди. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, энди жамоага хорватиялик Златко Кранчар бош мураббий бўлади.
"Сепахон" сафида ўзбекистонлик Сервер Жепаров тўп тепмоқда. Клуб айни пайтда 32 очко билан Эрон про лигасининг 7-поғонасида бормоқда. Абдуллоҳ Вейси ўтган мавсум Хузистонинг "Истиқлол" клубини Эрон чемпиони қилганди.




