Сервер Жепаров: “Жароҳатим жиддий ёки жиддий эмаслигини текширувдан сўнг билиб оламиз”

Narzulla Saydullayev
11 ноя 2016
Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Пахтакор” стадионида Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва кичик (1:0) ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз футболчиси Сервер Жепаров баҳс ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Иорданияга қарши яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Ушбу баҳс Жанубий Корея билан бўлиб ўтадиган учрашув олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Энг асосийси ғалаба қозондик. Бундан кайфиятимиз кўтарилди. Ўйин пайтида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетдим. Жароҳатим жиддий ёки жиддий эмаслигини текширувдан сўнг билиб оламиз. Жанубия Корея билан бўладиган ўйиндан фақат ғалаба кутяпмиз. Мен ҳам, жамоадошларим ҳам дуранг натижа ҳақида ўйламаяпти. Биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”, - дейди Сервер Жепаров.

Жаҳонгир Сотволдиев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia