Сергей Лушан Беларусь клуби бош мураббийига айланди

Sherzod Nurmatov
27 дек 2022, 11:48
Беларусь Биринчи лигаси вакили Петриковнинг "Шахтёр" клуби Сергей Лушанни мураббий этиб тайинлади.

Football.by хабарига кўра, Лушан "Шахтёр" Солигорск фарм-клуби Петриковнинг "Шахтёр" жамоасини бошқаради. 49 ёшли мутахассис куздан бери "Шахтёр" Солигорскнинг U-18 жамоасига устозлик қилиб келаётганди.

Лушан бош мураббий лавозимида Станислав Суворовни алмаштиради. 

Маълумот ўрнида, Лушан шу пайтгача Ўзбекистон U-19 термаси, "Бунёдкор", "Сўғдиёна" ва "Динамо"га устозлик қилган. 2021 йилнинг баҳорида "Шахтёр" Солигорск болалар ва ўсмирлар спорт мактабида иш бошлаганди. Яқин вақтгача эса жамоа бошлиғи Михаил Смирновнинг ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: football.by