

Бу хабарларга "Насаф" футбол клуби директори Сергей Кучеренко ойдинлик киритди.
"Жамоамиз бош мураббийи куни кеча футбол фахрийлари ўртасидаги беллашувда иштирок этиб, оёғидан жиддий жароҳат олган. Шу боис у бугун эрталаб жамоамиз шифокори Маъруф Бердиев ҳамроҳлигида клуб машинасида Тошкентга кетди. Рўзиқул Бердиев душанба куни операция қилинади", – дейди Сергей Кучеренко.



