

"Daily Mail" хабарига кўра, ҳозирча лойиҳаси тўлиқ битказилмаган стадион 2023 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади ва у Маненинг номи билан аталади.
Эслатиб ўтамиз, яқиндагина бўлиб ўтган Африка Кубогида Сенегал термаси ўз тарихидаги илк совринни қўлга киритди. Финалдаги пенальтилар сериясида Мане ҳам иштирок этиб, гол уришга эришди.
Ушбу мавсумда Мане АПЛда 20 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 1 ассист қайд этди.



