"Сельта" тўпурари жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018, 18:45
"Сельта" ҳужумчиси Яго Аспас яқин вақт ичида ўз жамоаси ўйинларида майдонга туша олмайди.

Клуб расмий сайти берган маълумотларга кўра, форвард жароҳат туфайли 4-5 ҳафта майдонга туша олмайди.

31 ёшли футболчи "Барселона"га қарши баҳсда ўнг оёғи мушакларини шикастлаб олди.

Аспас ЛаЛиганинг 17та учрашувида 10та гол уриб, 2та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: rccelta.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›