"Сельта" Нолитони Эл-Хаддади ва Сандрога алмаштирмади

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 18:14
"Сельта" раҳбарияти ва мураббийлар штаби "Барселона"нинг Нолито борасидаги навбатдаги таклифини рад этди.

Маълумотларга кўра, Каталония клуби Нолитони ўрнига Мунир Эл-Хаддади ва Сандро Рамиресни таклиф қилган, аммо "Сельта" бош мурабийи Эдуардо Бериццони бу вариант қониқтирмайди. Мутахассиснинг фикрича, бу футболчилар Нолитони ўрнини боса олмайди.

"Барселона" яна бир вариант таклиф қилди: Нолитони харид қилиш шарти билан уни ижарага олиш, лекин клуб бу таклифни ҳам қабул қилмади. "Сельта" Нолитодан камида 18 млн. евро ишлаб олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›