Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди

Khoja
24 сен 2025, 08:20
Саудия Арабистони қирол кубогининг нимчорак финалчилари аниқланмоқда.

Тунда "Ал Насср" "Жидда Клаб" жамоаси меҳмони бўлди ва йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда Криштиану Роналду майдонга тушмади.

Саудия қироли кубоги. 1/16 финал

"Жидда Клаб" —" Ал Наccр" 0:4

Голлар: Ар Раҳи (8, автогол), Уэсли (61), Феликс (71), Симакан (89).



Шунингдек, "Ал Иттиҳод" "Ал Ваҳда"ни меҳмон қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида ҳам жамоа сардори Карим Бензема майдонга тушмаган.

"Ал Ваҳда" — "Ал Иттиҳод" 0:1

Гол: Аш Шаҳри (9, пеналти).


Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia