UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ Янгиликлар

Саудия Арабистони мураббийининг кайфияти чоғ

ЖЧ саралаш баҳсида Саудия Арабистони ўз майдонида Фаластин терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу ғалабадан сўнг гуруҳдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони 11 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоа бош мураббийи Эрве Ренар ОФК сайтига берган интервьюсида ғалабадан ва жамоаси кўрсатган ўйиндан мамнун эканлигини айтиб ўтди. 

- "Муҳим ғалабани қўлга киритдик, бунинг учун федерация, футболчилар ва мураббийлар штабимиз билан фахрланаман. Лекин мақсадимизга эришиш учун ҳали ишлашда давом этамиз. Ҳозирча эса ҳаммани муҳим ғалаба билан табриклайман". 

- "Ўйинга келадиган бўлсак, токи биринчи голни уриб олгунча қийин бўлди. Аммо саросимага тушмадик, чунки ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Ўз навбатида Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб олганимиз ҳам катта ёрдам берди. Бир қатор ёшларни бу ўйинда синаб кўрдик. Фаластин бизга қарши узун тўп оширишлар билан ўйнашни маъқул кўрди, лекин биз бунга ҳам тайёр эдик", - дейди 52 ёшли франциялик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони - Ўзбекистон учрашуви 15 июнь куни бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика