

"Дибала ажойиб гол урди. Роналдунинг голи унданда чиройли бўлди. У осмонда бир умрга қолиб кетади деб ўйлагандим.
Биринчи бўлимни юқори савияда ўтказдик. Иккинчи бўлимни эса бироз ёпиқроқ тарзда ҳаракат қилдик. Роналду, Дибала ва Игуаин триоси ҳақида нима дея оламан, шундай ўйинлар бўладики, уларнинг барчаси бирданига майдонда бўлади. Улар элементар чарчашмоқда. Шунингдек, Рэмзи ва Коста ҳам сафга қайтишга яқин. Уларга ҳам ўйин амалиёти керак", - деди мураббий.



