Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди
14 авг 2022 16:36
Янгиликлар
Сарри Моуриньюга жавоб қайтарди
"Лацио" бош мураббийи Маурицио Сарри ёзги трансферлар ойнаси ҳақидаги фикри боис Жозе Моуриньюга жавоб қайтарди.
Олдинроқ "Рома" бош мураббийи матбуот анжуманида "Лацио" ёзги трансферлар ойнаси вақтида 40 миллион евро ишлатгани ва жамоа чемпионлик учун курашиши кераклигини айтганди.
"Биз 39 миллион евро ишлатмадик. Ҳа, жамоага катта инвестиция киритилди. Аммо ёзда "Рома" барчадан кўпроқ пул ишлатди.
Менга ишонч билдиргани учун Моуриньюдан миннатдорман. Балки ушбу мавсумда уни хурсанд қиларман.
Аммо мен учун "Рома" шундай таркиби билан иккинчи ўринни олса ҳам, жуда ёмон натижа деб ҳисоблайман", - деди "Лацио" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар