UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56Бонуччи: "Ўзимни сотқиндек ҳис қилаётганим йўқ"  1 13:53Жамолиддин Солиҳовни табриклаймиз  0 13:48Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:12Янги мавсум учун чиқарилган сизни ҳайрон қолдирувчи формалар (фото)  8 12:58Карло Анчелотти собиқ клуби "Милан"га қарши ўйиндан олдин нималар деди?  5 12:47Бошқа клублар "Обод" олий лигада қолишини хоҳламоқда. Нима учун?  12 12:41Неймарнинг ПСЖга ўтиш санаси маълум бўлди  14 12:33"Динамо" иккинчи назорат ўйинини ўтказди  5 12:21Маскерано: "Неймар "Барселона"да бахтли эканлигини кўряпман"  1 12:16Роналду Месси сурати туширилган футболкани кийиб олганми? (фото)  18 12:04"Бухоро" "Бунёдкор" ёшларини мағлуб этди  9 11:45Breaking: "Манчестер Сити" ҳимоячиси "Рома" таркибига бориб қўшилди  1 11:30"Ливерпуль" "Халл Сити" ҳимоячисини сотиб олди + ФОТО  3 11:12"Интер" "Шальке-04" билан дуранг ўйнади + ФОТО  3 10:42"Локомотив" футболчиси узоқ муддатга сафдан чиқди  5

12 фев 20:11
Янгиликлар

Сардор Раҳмонов: "Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун "Нефтчи"га ўтдим

Ҳуқуқий жиҳатдан "Локомотив"га тегишли бўлган Сардор Раҳмонов жорий йил Нефтчида ижарада ўйнайдиган бўлди.
Шу муносабат билан ундан сайтимиз учун интервью олдик.

- Сардор, сизни "Нефтчи" йиғинида иштирок этаётганингиздан хабаримиз бор. Афтидан бу йил Фарғонада ўйнайдиган кўринасиз. Шундайми?
- Ҳа, бу борада барча масалага ойдинлик киритиб олдик. Шунинг учун энди бир йил "Нефтчи"да ижара асосида ўйнайман.

- "Локомотив" бу йил чемпионлик учун курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўймоқда. Лекин шунга қарамай, жамоангизни ўзгартиришга қарор қилдингиз. Бу кўпроқ клубда юзага келган рақобат билан боғлиқми?

- Жорий мавсум кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Шунинг учун "Локомотив" раҳбарияти кетишимга қаршилик қилмади. Умид қиламанки бу йил "Нефтчи"да мен учун ҳаммаси яхши кечади.

- Лекин "Нефтчи"да ҳам тенг кучли ҳимоячилар ҳар бир чизиққа иккитадан тўғри келмоқда. Демоқчимизки, бу ерда ҳам доимий равишда ўйнаш осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, буни биламан. Лекин мураббий тайёр ўйинчини ўйнатади. Шу боис мен ўз устимда тинимсиз равишда ишлаб, асосий таркибга муносиб эканлигимни исботламоқчиман ва шу орқали жамоамнинг ҳар бир баҳсида майдонга тушиб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- Фарғона жамоасига келишингиз бош мураббий билан боғлиқ бўлса керак?
- Ҳа, бу ерга мени Мурод ака Исмоилов таклиф қилди. Шунингдек у кишига яқиндан ёрдам беришни бошлаган Алексей Евстафеев ҳам янги жамоасига мени чорлади.

- Янги жамоангиз сафида Ҳоким Кубоги-2014 турниридан ўрин олган битта ўйинда ҳам иштирок этишга улгурдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай?
- Нефтчида мени илиқ кутиб олишди. Ҳаммаси қониқарли даражада. Муҳит ҳам яхши. Ўйинга келсак, ҳозирдан бир нима дейишим қийин. Насиб қилса 15 февраль куни Туркияга жўнаб кетамиз. Айнан ушбу хориж йиғини мобайнида тўлиқ мослашиб олсам керак.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  112
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  76
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: