Саншеш “Бавария”га қайтади..ми?
18 май 2018 01:17
Янгиликлар
Саншеш “Бавария”га қайтади..ми?
“Бавария” раҳбари Карл-Хайнц Румменигге Суонси”да ижара асосида тўп тепган жамоа ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш ҳақида гапириб ўтди.
“У қайтмоқда. Нико Ковач уни аввалги даражасига қайтаришга уриниб кўради. Албатта, бу таваккал . Ренату қийин икки йилни ўтказди. Бу унинг Евро-2016 даги муваффақияти ва энг яхши ёш ўйинчи деб топилгани билан боғлиқ. Психологик нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бундай муваффақиятлардан кейин унга бироз қийин ҳам бўлди. Биз икки йил илгари ҳам унга тўлиқ ишонгандик ва ундан воз кечмоқчи эмасмиз”, дейди Румменигге.
Саншеш жорий мавсумда АПЛда 12 та учрашувда майдонга тушди ва бирорта голли ҳужумда иштирок этмади. “Суонси” эса чемпионшипга равона бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар