UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Санжар Шоаҳмедов: "Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди" Янгиликлар

Санжар Шоаҳмедов: "Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди"

“Локомотив” Суперлига доирасидаги навбатдаги учрашувини ўтказади. Бу сафар “темирйўлчилар” жамоасига АГМК клуби рақиблик қилади.

“Локомотив”нинг етакчиларидан бири Санжар Шоаҳмедов мазкур ўйин олдидан клуб расмий сайтига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Рақиб ҳақида:

– Бизни олдинда АГМКга қарши тўқнашув кутиб турибди. Ушбу матч олдидан барчанинг кайфияти яхши, жароҳат олган футболчиларимиз яна сафга қайтди. Ўйинга барча 100 фоиз тайёр ва биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Биринчи даврадаги мағлубият ҳақида:
– Биринчи даврадаги мағлубият бугунги ўйинга таъсир қилмайди. Чунки бу футбол. Ўтган ғалаба ва мағлубиятни унутиб янги ғалабалар учун ҳаракат қилиш керак.

Ўз ўйини ҳақида:
– Ҳар бир учрашувда максимал куч билан ўйнашга ҳаракат қилаяпман. Бу қанчалик яхши ёки ёмонлигини майдонда ўтирган мухлис ва мутахасисларга аён. Рақиб кимлигини аҳамияти йўқ. Ҳали олдинда бизни улкан ғалабалар кутаётганига ишончим комил, – деди тажрибали футболчи клуб расмий сайтига.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика